27 Сентябр 2021 йил 474

Самарқандда футбол бўйича «Вазир кубоги» мусобақасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Дастлабки ўйинда Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси Сирдарё вилояти ИИБни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича «Вазир кубоги» мусобақаси доирасидаги “С” гуруҳи ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун мазкур гуруҳ босқичи ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Очилиш маросимида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ф.Рахматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилганлигини таъкидлаб, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида ИИВ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳусусида тўхталди. Мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Старт ўйинида Самарқанд ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган ўйинда 3:1 ҳисоби билан Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Турнир доирасидаги бошқа ўйинлар эртага давом этади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech