Самарқандда кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс ушланди
2022 йил 15 февраль куни Самарқанд вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Самарканд тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Самарқанд тумани Қўштамғали МФЙа яшовчи 1975 йилда туғилган Л.К., Т. исмли шахсга 10 дона гурут қутиларига солинган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур тадбир давомида ушбу фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида жами 84 дона гугурт қутида, 2 дона
3 литрлик, 2 дона 2 литрлик, 5 дона 1 литрлик ва 4 дона 0,5 литрлик банкаларга, 10 дона полиэтилен пакетга ҳамда 4 дона қутиларга солинган гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олиниб, гиёҳвандлик моддаларининг турлари ва миқдорини аниқлаш мақсадида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати