9 Март 2023 йил 686

Самарқандда Пробация назоратида турган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятига ташрифи муносабати билан ишсиз бўлган Хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида, Самарқанд шаҳрида жойлашган марказий истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унда ишсиз юрган ижтимоий химояга мухтож, “Махсус дафтар”ларга киритилган, шунингдек ИИОларининг профилактик ҳамда пробация хисобида турган аёллар таклиф этилди.

Ярмаркада қатнашган корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган тикувчилик, гиламдўзлик, турли пишириқларни тайёрлаш, аёллар сартароши каби бўш иш ўринларини намойиш этди.

Биргина, Самарқанд шаҳрида Пробация хисобида турган, бандлиги таъминланмаган 6 нафар хотин-қизларга шаҳарда жойлашган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Бу каби меҳнат ярмаркаларининг ўтказилиши, ишга муҳтож бўлган хотин-қизларимизни бандлигини таъминлашда муҳум ўрин тутади.

Text to speech