30 Январ 2024 йил 862

Самарқандда тунги тезкор-профилактик профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирлар доирасида тунги рейдларга кенг жамоатчилик вакиллари, қалқон гуруҳлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари жалб қилинган ҳолда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Утаев иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ходимлар тунги хизматга йўналтирилди.

Тадбирлар давомида профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда.

Доимий ишга эга бўлмаган, спиртли ичимликларга ружу қўйган, жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахслар билан алоҳида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Text to speech