Самарқандда ўтказилаётган “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик ойлиги доирасида 103 нафар пробация назоратдаги шахслар билан профилактик тадбир ўтказилди
Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари масъул ходимлари, вилоят бош имом хатибининг ўринбосари иштирокида шаҳар пробация ҳисобида турган 103 нафар назоратдаги шахслар билан суҳбат ўтказилди.
Унда муқаддам Конститутцион тузумга қарши қаратилган жиноятларни содир этиб, ҳозирги вақтда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жавобгарликка тортилган 42 нафар назоратдаги шахслар ҳам иштирок этди.
Учрашувда, дастлаб Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари назоратдаги шахсларга жазо ўташ тартиб ва шартлари тўғрисида тушунчалар беришди. Шунингдек, Самарқанд вилояти бош имом хатиби ўринбосари йиғилганларга юрт тинчлиги ва оила муқаддаслиги, шунингдек диний ва шаърий тушунчалар тўғрисида ўзининг қимматли тушунчалари билан ўртоқлашди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати