Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом етмоқда
Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом етмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул Паяриқ туманида вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи, Халқ қабулхонаси, Суд, Aдлия, ДСБ раҳбарлари иштирок етдилар.
Қабулда аҳолининг бевосита муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф етишга алоҳида еътибор қаратилди.
Жараёнда фуқароларнинг ички ишлар органларига хизматга кириш, тергов-суриштирув, пробация, фуқароликни расмийлаштириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал етилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилган мурожаатлар ижроси тегишли тартибда назоратга олинди.
Шу каби оммавий сайёр қабуллар давом еттирилмоқда.