24 Феврал 2022 йил 1586

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан такси ҳайдовчиларидан “ўлпон” ундириб келадиган яна бир уюшган гуруҳ қўлга олинди

Олинган тезкор маълумотларга асосан, Самарқанд шаҳрида яшовчи бир гуруҳ спортчилар “Самарқанд-Навоий” йўналишдаги автошох бекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовичлардан ушбу йўналишга кириш учун 500 АҚШ доллари, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан эса 50.000 сўмдан пулларни товламачилик йўли билан олиб келишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу фаолият билан шуғилланиб келаётган 7 нафар шахслар қўлга олиниб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳар “Гала Осиё” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Д. ушбу жиноий гуруҳга етакчилик қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ш.Д. ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech