6 Феврал 2024 йил 868

Самарқандда волейбол бўйича У-14 ўсмир қизлар ўртасидаги “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси старт олди

Самарқандда волейбол бўйича У-14 ўсмир қизлар ўртасидаги “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси старт олди.

Бугун Тойлоқ туманидаги спорт мактабида республикамизнинг 12 та вилоятларидан 200 нафарга яқин спортчи қизлар волейбол тури бўйича У-14 ўсмир қизлар ўртасидаги “Ўзбекистон кубоги” мусобақасида иштирок этиш учун жам бўлишди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби, Марказий Осиё волейбол ассоциацияси вице президенти Фарҳод Алимов, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Умид Ўтаев, Тойлоқ туман ҳокимлиги ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда сўзга чиққанлар жамоаларга омад тилашди. Шундан сўнг, мусобақага старт берилди.
Мусобақалар 12 февралга қадар давом этади.

Text to speech