Самарқандда “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик ойлиги эълон қилинди
Самарқанд вилоят ИИБнинг “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик ойлигини ўтказиш борасидаги чора-тадбирлар режасига асосан, вилоят ҳудудида уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдини олиш бўйича 50 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг яшаш хонадонларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида, Самарқанд шаҳар Ф.Ходжаев кўчасида яшовчи 1991 й.т. Б.Я. нинг яшаш хонадонидан 27 дона каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Самарқанд шаҳар Қуйи Хўжасоат маҳалласида яшовчи 1964 й.т. К.А. яшаш хонадонида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланди. Шунингдек, Самарқанд шаҳар Гўрўғли кўчасида яшовчи 1987 й.т. Х.И. ни яшаш хонадонида 1 дона гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш мақсадида тайёрланган 0,5 литрлик елим идиш борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.
Бундан ташқари, 7 нафар фуқаролардан совуқ қуроллар ҳужжатлаштириб олинди.
Самарқанд шаҳар Зафаробод кўчасида яшовчи 1999 й.т. А.Т. нинг яшаш хонадони тинтув қилинганида, телефон аппаратида тақиқланган диний мазмундаги аудио ва видео ёзувлар сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегиши тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.
Самарқанд шаҳар Чорбоғ маҳалласида яшовчи К.Ф. Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган “Тавхид ва жиход” экстремистик ғоялари билан йўғрилган диний мазмундаги адабиётларни ўқиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Олиб борилган суриштирувлар давомида, ушбу шахс мактаб ўқувчиси У.Д. га ҳам Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган экстремистик ғоялар билан йўғрилган диний мазмундаги тарғиботни қилиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 2441-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбир давомида Пастдарғом тумани Ўрта Чархин маҳалласида яшовчи Г.Д. фохишахона ташкил қилганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат буйича Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатиган.
Ўтказилган тадбирлар давомида 4 нафар қидирувда бўлган шахслар қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ойлик доирасидаги тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати