Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактабида “ИНСОН ҚАДРИ УЧУН” хайрия акцияси ташкил этилди
Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси Самарқанд вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан вилоятдаги 37 та касб-ҳунар мактабларида таҳсил олаётган 75 нафар ногиронлиги бўлган, етим-чин етим ўқувчилар, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 10 декабрь куни Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактабида “ИНСОН ҚАДРИ УЧУН” хайрия акциясини ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчи-ёшларга иссиқ кийим-кечаклар берилиб байрам дастурхони ташкил этилди.
Хайрия акциясидан кўзланган мақсад алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож ўқувчи-ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг келажакдаги орзу-умидларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топдиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, бу каби хайрли ва эзгу ишлар энг аввало оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ўқувчи-ёшларнинг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилади. Айниқса, ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек юксалтиради. Энг муҳими эҳтиёжманд инсонларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланди.
Самарқанд шаҳар 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, Немис миллий маданий маркази ҳамда вилоятдаги касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.