16 Сентябр 2021 йил 948

Самарқанд шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди

2021 йил 09 сентябр куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сонли ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Самарқанд шаҳар “Рудакий” кўчасида 1987 йилда туғилган А.В., А.А. исмли шахсга “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда ушланди.

Бундан ташқари, гумонланувчи А.В.нинг ёнидан яна 4 дона пакетга ўралган «гашиш» гиёҳванд моддаси ва гугурт қутуси ичидан марихуанна гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Мазкур холат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech