Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари хонадонида 2 килограммдан ортиқ гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахсни қўлга олишди
2022 йилнинг 14 февраль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Спитамен Шох кўчасида яшовчи 1971 йилда туғилган, А.Ж. тўхтатилиб, унинг ёни кўздан кечирилганда, ёнида гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Шундан сўнг, фуқаронинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилиб, ётоқхонасидаги жавонининг тагидан пакетга ўралган тахминий вазни 1 кг. бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда икки дона 0.5 литрли махсус ясалган елим идиш, бир дона гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама, ҳар-хил ўлчамдаги гашиш гиёҳвандлик моддалари ҳамда пакетга ўралган 1 кг.дан зиёд гашиш гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг маълумотномасида ҳужжатлаштириб олинган барча гашиш гиёҳвандлик моддаларининг жами оғирлиги 2 кг. 58 гр. эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати