Самарқанд шаҳрида такси ҳайдовчиси гиёҳванд модда сотаётганда ушланди
2021 йил 09 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сонли ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар “Қорасув” массиви “Обод-маскан” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.
1987 йилда туғилган П.С., Б.Б. исмли шахсга пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда ушланди.
Бундан ташқари, гумонланувчининг бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, 0,5 литрли елим идишда чекилган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда бита таёқ борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Мазкур холат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати