7 Январ 2023 йил 356

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ургут туманида ўрганиш олиб борди

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Умаров Ургут туманида ўрганиш олиб борди.

Дастлаб, Ургут туманидаги 154-сон Ўзбек-Тожик умумтаълим мактаби биносида, 2022 йил 06 январь куни Ургут туман Мерганча маҳалласида жойлашган “Ургут савдо комплекси” ҳудудида содир этган жиноят юзасидан аҳоли ўртасида муҳокама ўтказиб, келгусида шу каби жиноятларни олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирларни белгиланди.

Шундан сўнг, тумандаги қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан такшил этилган марказий штаб фаолиятини ўрганилди.

Бундан ташқари, “Навбоғ” маҳалласидаги Ургут туман Тиббиёт бирлашмасига борилиб, ёқилғи заҳираси, иситиш тизими созлигини текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилади.

Шундан сўнг, туман сектор рахбарлари билан биргаликда “Чағизмон” маҳалласига борилиб, маҳалла фуқаролари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар еткачиси, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспекторлари билан аҳолининг муаммолари юзасидан суҳбат ўтказилиб, маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Бундан ташқари, Булунғур туманидаги Зарафшон маҳалласи аҳолисининг мурожаатига асосан, маҳалланинг ички йўлларига тош тўкиб берилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech