1 Июл 2023 йил 4151

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига танлов эълон қилинади

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига танлов эълон қилинади.

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2023 йил 21 июль кунидан 1 август кунига қадар, шу жумладан 1 август куни ҳам қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади!

Хизматга қабул қилиш параметрлари:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий маълумотга эга, тарих, фалсафа, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, математика ва информатика, физика ва астрономия, педагогика ва психология, филология ва тилларни ўқитиш, чақириққача ҳарбий таълим, жисмоний маданият, социология ва психология, ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича ва Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларини тамомлаганлар ҳамда олий маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

- биометрик паспорт ёки идентификация (ИД) картаси;
- яқин қариндошлари (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) биометрик паспорт ёки идентификация (ИД) картаси;
- иш жойидан тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- ҳарбий гувоҳнома;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Самарқанд вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимига кириш истагида бўлган фуқаролар белгиланган кунларда соат 09:00 дан 18:00 га қадар Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига келишлари сўралади.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66-223-57-57.

Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech