14 Апрел 2022 йил
788
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
14 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Рахматов томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Бу галги қабулда 30 га яқин фуқароларнинг турли масалаларда билдирилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.