30 Март 2022 йил 706

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Тойлоқ туманида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Тойлоқ тумани “Шопўлот” МФЙ да сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси, вилоят ҳамда тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда жами 76 нафар фуқаролар қатнашди. Аксарият мурожаатчиларни ёшлар ташкил этди. Қабулда фуқаролардан 59 масалани ўз ичига олган 54 та мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаатчининг масалалари тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди.12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Қабул сўнгида маҳалладаги ёш йигит-қизларга ID-карталари, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтар”да турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида зарурий асбоб-ускуналар тантанали равишда топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech