11 Октябр 2022 йил 1287

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг жорий йилнинг 9 ойи якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг 9 ойлик иш якунлари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник М.Рахматуллаев очиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмалари бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида, ҳар бир терговчи ва суриштирувчиларнинг иш фаолияти таҳлил қилиниб, натижаларига кўра, намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчилар рағбатлантирилди.

Шунингдек, бир қатор ходимларнинг ота-оналарига Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Р.Т.Маматовнинг ташаккурномалари топширилди. 20 га яқин ходимлар Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи билан вилоят ИИБ депозит ҳисобидаги пул маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Йиғилиш давомида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика маркази ходимлари ўртасида ўтказилган "Энг яхши эксперт криминалист" танлови ғолиблари ҳам тақдирланиб, 3 нафар ходим диплом ва пул мукофотлари ҳамда танловнинг республика босқичига йулланмага эга бўлдилар.

Text to speech