Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизматида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган манзилли профилактик ишлар белгиланиб олинди
Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари туман-шаҳар ИИБ хизмат фаолиятига амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан муаммолар соҳа мутахассислари томонидан таҳлилий ўрганилмоқда.
Жумладан, жамоат хавфсизлиги хизмати (ҲПБ, Пробация, ЙҲХБ ва ЖТСБ) ходимлари томонидан, Ургут туман ИИБ ҳамда Жомбой туманида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларининг таянч пунктларига бориб уларнинг хизмат фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш якуни бўйича йўл қўйилган камчиликлар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник А.Х.Халимов ҳузурида танқидий муҳокама қилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
Барча ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиққан ҳолда алоҳида йўл-ҳариталари ишлаб чиқилмоқда.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати