16 Август 2021 йил 679

Самарқанд вилояти ИИБ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда вилоят Маданият бошқармаси ўртасида “Маънавият ва маърифат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Очиқ осмон остида ўтказилган маърифий тадбирда, Самарқанд давлат Архитектура ва қурилиш институти “Ижтимоий фанлар кафедраси” доценти, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раиси ўринбосари ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбари иштирок этиб, инсоннинг маънавий камолотида китобнинг ўрни ҳақида гапириб ўтди.

“Қат-қат-қатлама, ақлинг бўлса ташлама” дея пинҳоний топишмоқлар қатидан жой олган дуру жавоҳир - бу шубҳасиз китобдир. Ундан яқинроқ дўст йўқ ва унингдек дардкаш ҳам бўлмаса керак. ИИО ходимлари ҳам китобга ошно эканлиги, бадиий ва сиёсий, дидактик ва детектив, психологик ва мемуар асарларни кўп ўқиши, ўқиганлари эса хизмат вазифасини бажариш чоғида яна ҳам асқотиши борасида сўзга чиққанлар тўхталиб ўтишди.

Самарқанд вилояти ИИБ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда вилоят Маданият бошқармаси ўртасида “Маънавият ва маърифат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум асосида, ходимларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ватанпарварлик, фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, буюк алломалар ҳаёти ва фаолияти ҳақида чуқур тушунчаларга эга бўлиш, қолаверса икки томонлама манфаатли муносабатларни ривожлантириш бош мақсад сифатида қаралмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech