5 Январ 2022 йил 2552

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хафвсизликни таъминлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

2022 йилнинг 5 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хафвсизликни таъминлаш бошқармасида ИИВ ТХТББ бошлиғи полковник Р.А.Ташпўлатов, шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарилари полковник Ф.У.Рахматов ҳамда подполковник Э.М.Алкаров иштирокида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хафвсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Бахрамов Баходир Абдуллаевич шахсий таркибга таништирилди.

Шундан сўнг, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар ушбу соҳада хизмат қилаётган ҳар бир ходим ватанга, халқга ва Президентга садоқат билан хизмат қилишни олий бурч сифатида ўзига шиор қилиб олиши лозимлигини яна бир-бор таъкидланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech