4 Декабр 2021 йил 757

Самарқанд вилояти ИИБда "Маҳорат дарслари" ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2021 йил 9 ноябрдаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 238-сонли фармойиши билан эълон қилинган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Самарқанд вилояти ИИБ марказий аппарати саф майдонида Маҳорат дарслари ташкил этилди.

Машғулотлар жараёнларида Махсус операцияларни ўтказиш отряди, ТВБСО ҳамда Кинология хизмати ходимлари томонидан бир қатор кўргазмали чиқишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов ҳузурида жорий йилнинг 30 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ИИО раҳбар-ходимларининг олдига қўйилган топшириқлари юзасидан, Вазирликнинг 232-сонли буйруқ талаблари асосида вилоят ИИБнинг саф майдонида ИИО ходимлари томонидан формали
кийим-бошларни кийиб юриш қоидаларига амал қилиши юзасидан намунали баннер тайёрланди.

Ходимларга намуна сифатида ички ишлар органлари ходимларининг кийим-бошларининг кийиб юриш тартиби ҳам батафсил тушунтирилди.

Бу каби тадбирлар тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада ошиши йўлида алоҳида аҳамиятга эга.

Text to speech