Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари пора билан қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи номига фуқаро А. ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 апрель куни “Дамас” русумли автомашинаси билан Самарқанд шаҳрида киракашлик фаолияти билан шуғулланиб юрган вақтида, Самарқанд шаҳри Унивеситет ҳиёбони кўчасида хизмат олиб бораётган “Автомобил ва дарё транспорт агентлиги” ходимлари уни тўхтатиб, лицензиясиз такси қилиб юрганлигини айтиб, унга баённома расмийлаштирмаслик эвазига 500 000 сўм миқдорида пул талаб қилиб, олдиндан 200 000 сўмини олиб, қолган 300 000 сўм пулларни талаб қилиб келаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 13 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида, тезкор тадбир ўтказилиб, “Автомобил ва дарё транспорт агентлиги” ходимлари Э.О. ва А.С.лар ариза муаллифидан 300.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати