15 Феврал 2022 йил 1394

Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ бир нечта коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

2022 йил 14 февраль куни фуқаро А. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга ўзининг “В,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини “ВЕ, СЕ” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш мақсадида борганида, ИИОга алоқаси бўлмаган “Ш” исмли шахс шу ерда ишловчи танишлари орқали, 900.000 сўм эвазига янги “ВЕ, СЕ” ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтганлиги билдириб ариза билан мурожаат қилган.

Аризага асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Тойлоқ тумани “Давлатобод” қишлоғида яшовчи, Х.Ш. ариза муаллифидан 900.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, расмийлаштирилган.

Ҳозирда Х.Ш.га нисбатан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБга, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Иштихон туманида яшовчи “Р” исмли шахс ўзининг хусусий автомактаби борлигини, 20 кун муддатда “В ва С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан имтиҳондан ўтказиб олиб бериши учун 1000 АҚШ доллари миқдорида пулларни сўраб, олдиндан 500 АҚШ доллари миқдоридаub пулларни талаб қилиб келаётганлигини билдириб унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан, 08 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Оқдарё туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. исмли шахс ариза муаллифидан 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш харакатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech