18 Сентябр 2021 йил 1346

Самарқандда одам савдоси жиноятининг олди олинди

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва эстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1992 йилда туғилган, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи А.А., Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида яшаб келаётган онаси, 1973 йилда туғилган О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 1999 йилда туғилган М.ни алдов йўли билан, келгусида фоҳишалик мақсадда ишлатиш учун Самарқанд халқаро Аэропорти орқали, Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига юбораётган вақтида ушланган.

Мазкур холат юзасидан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергво бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech