Самарқандда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ҳолатига чек қўйилди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий Кон-металлургия комбинатига қарашли “Қора-қўтон” олтин қазиб олиш кони атрофида мунтазам равишда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбирда, Пахтачи туманида яшовчи жиноий гуруҳнинг 8 нафар аъзолари ушланди. Шу билан бирга, улар томонидан фойдаланиб келинган (1 дона драбилка, 1 дона тегирмон, 1 дона газ баллони, 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқ) далилий ашё сифатида олинди.
Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари таркибида олтин моддаси бўлиган руда тошларини қайта ишлаш мобайнида ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.