23 Июл 2022 йил 1109

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида танқидий ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида июль ойининг 20 куни давомида содир этилган жиноятлар ҳамда шахсий таркиб томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи ва бошқа масалаларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Дастлаб вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жойларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов июль ойининг 20 куни давомида вилоят ҳудудида қайд этилган жиноятчилик аҳволи бўйича алоҳида тўхталди.

Ушбу давр мобайнида умумий жиноятлар Иштихон, Пахтачи, Пастдарғом, Оқдарё, Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон шаҳарларида ошган. Жиноят турларидан безорилик жинояти Жомбой, Пастдарғом ҳамда Пахтачи туманларида, ўртача оғир тан жароҳати етказиш Самарқанд шаҳри, Иштихон ҳамда Пахтачи туманларида ошганлиги қаттиқ танқид остига олиниб, ҳудуд ИИБ бошлиқлари қаттиқ огоҳлантирилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech