27 Октябр 2025 йил 187

Самбо бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок

Бухоро вилоятида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда дунё мамлакатларидан келган спортчилар иштирок этди.

Мусобақада Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими ходими кичик сержант Элмурод Абраев ва  Самарқанд вилояти ИИБ ТВБСО ходими катта лейтенант Фурқат Рўзиевлар 88 кг вазн тоифасида беллашиб, учинчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу ютуқлар ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарликка, спорт ва соғлом турмуш тарзига бўлган эътибори ҳамда фидойилигини яна бир бор намоён этди.

Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси ҳамкасбларимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, уларга келгусидаги фаолият ва спорт мусобақаларида янада катта муваффақиятлар тилайди.

Text to speech