27 Апрел 2024 йил 1098

Сектор раҳбари ҳудудларни ўрганди

Ҳудудлар обод, маҳаллалар тинч, осойишта бўлса одамларнинг чеҳрасида мамнунлик балқийди.

Зеро, осуда, фаровон юртга тўй-тантаналар ярашади.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов Пастдарғом туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Туманнинг “Гўзалкент” маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган жараёнлар ҳам кўздан кечирилди.

Аҳоли хонадонларидаги томорқалардан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

Одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллаларда кўкламзорлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудуд иқлимига мос дарахт кўчатлари экиш, уларнинг кейинги парвариши билан боғлиқ вазифалар ҳам қайд этилди.

Text to speech