15 Сентябр 2023 йил 1903

Сектор раҳбарларининг ўрганишлари

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов, вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров, вилоят Миллий гвардия раҳбари Асқар Умаров Самарқанд шаҳридаги “қизил тоифа”га киритилган “Истиқлол” маҳалласида бўлиб, маҳалла мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро мулоқотда бўлиб, масъулларнинг ўзини-ўзи бошқариш органида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий даражасини ва турмуш шароитини юксалтириш, маҳалла инфраструктурасини яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ҳисоботлари тингланди. 

Ҳудуд профилактика инспекторининг соҳавий хизматлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлигини кучайтириш, профилактик ҳисобда турган шахслар билан ишлаш, маҳаллада ижарада турадиган талабалар шароитини «хонадонбай» ўрганиш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этишга кўмаклашишга оид тавсия ва таклифлар билдирилди.

Text to speech