28 Октябр 2025 йил 71

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов вилоятдаги криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Сессия иштирокчилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўрилган чора-тадбирлар ҳамда бу соҳадаги долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, Самарқанд вилоятини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудудга айлантириш мақсадида тизимда амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумот берилди.

Муҳокамалар якунида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди

Text to speech