12 Июн 2025 йил 1808

Сингапур давлати полицияси раҳбари бошчилигидаги делегация вилоят Ички ишлар бошқармасига ташриф буюрди

Сингапур Республикаси Полицияси раҳбари Хунг Ви Тек (Ҳоонг Wее Теcк) бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд вилоятига расмий ташрифи амалга оширилмоқда.

Делегация аъзолари вилоятдаги тарихий-маданий ёдгорликлар ҳамда вилоят ички ишлар органларининг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида 12 июнь куни Сингапур полициясининг раҳбари Хунг Ви Тек  ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлаган ҳолда амалий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, хусусан, хавфсиз туризмни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан киберхавфсизлик масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech