6 Октябр 2024 йил 559

Соҳа фахрийларининг умр йўли ёшларга ибрат

Соҳа фахрийларининг умр йўли ёшларга ибрат


Сўзлари ҳикмат, ишлари ибрат бўлган нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш соҳада самарадорликни оширади. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида соҳа фахрийлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ана шулар хусусида гапирилди. 


Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги мутасадди раҳбарлари томонидан ўтказилган тадбирда тизимда хизмат олиб бориб, бугун кексалик гаштини сураётган соҳа фахрийлари ўз касбий фаолияти, иш жараёнларида содир бўлган эсда қоларли воқеаларни ёдга олишди. 


Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамиятда барқарор соғлом муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилишда соҳа фахрийларининг иштироки муҳимлиги таъкидланди.


Уларнинг маслаҳатларидан фойланиш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш ёш ходимлар учун аҳамиятли эканлиги қайд этилди. 


Тадбирда сўз олганлар ҳар бир ходимда Ватанга, юртга муҳаббат, касбга  садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни шу руҳда тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупсия ҳолатларига муросасиз курашишда ҳам соҳа фахрийларининг тажрибаларини тарғиб қилиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди. 


Тадбир якунида ички ишлар тизими равнақи йўлида меҳнат қилиб, бугун ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаётган бир гуруҳ соҳа фахрийлари ички ишлар вазирлигининг медал, кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech