2 Март 2024 йил 143

Стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди

Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Вилоятимизнинг Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳар, шунингдек Нуробод туманида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўрин Нуробод тумани ИИБ, 2-ўрин Самарқанд шаҳар ҳамда фахрли 3-ўрин Самарқанд тумани ИИБ ходимларига насиб этди.

Ғолибларга диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech