Сутка давомида 2 нафар қидирувдаги шахс ушланди ва 2 нафар бедарак йўқолган шахс топилди
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хафсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирилаётган Иштихон тумани Буронхужа маҳалласида яшовчи, 1995 й.т. Ш.Й. Иштихон шаҳри ҳудудидан ушланиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармасига топширилди ва унга нисбатан қидирув йиғма жилди ҳаракатдан тўхтатилди.
Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланиб, қидирилаётган Каттакўрғон шахар Яккабоғ маҳалласида яшовчи 1970 й.т. Н.Й. Пастдарғом тумани ҳудудидан ушланиб, Самарқанд вилояти ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.
Шунингдек, 2025 йил 22 июль куни вилоят ИИБ 102 рақамига Самарқанд шаҳар Дўстлик МФЙда яшовчи 2006-й.т Ғ.Х 2025 йил 11 июль куни ишга кетишини айтиб яшаш уйидан чиқиб кетиб, шу кунгача уйига кайтиб келмаганлиги бўйича хабар келиб тушган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида Ғ.Х. Самарқанд шаҳри ҳудудидан соғ-саломат топилиб, яшаш уйига қайтарилган.
2025 йил 26 июль куни соат 16:00 ларда Нарпай туман Соҳибкор МФЙда яшовчи 1989 й.т. А.Т. яшаш уйидан нўмалум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги бўйича олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида A.T.ning жасади Пахтачи тумани Туғолон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Нарпай канали”дан тан-жароҳатларсиз топилган. Жасад СТEга юборилган. Ҳолат юзасидан Пахтачи туман прокуротураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати