Сутка давомида 3 нафар қидирувдаги шахс ушланди ва 3 нафар бедарак йўқолган шахс топилиб, оиласи бағрига қайтарилди
Олиб борилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари натижасида, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувда бўлган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланиб, қидирувда бўлган, Самарқанд тумани Даштакиболо МФЙда яшовчи 1999 й.т Ж.А. Тошкент шаҳар ҳудудида ушланиб, Самарқанд вилояти ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қидирилаётган, Пастдарғом тумани “Сарибош” МФЙда яшовчи, 1974 й.т фуқаро С.Б. Сурхандарё вилояти Термиз шахри ҳудудидан ушланиб, Термиз шаҳар ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилиди.
ЖИБ Тойлоқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан қидирув эълон қилинган, Ургут тумани “Бойбул” маҳалласида яшовчи 1978 й.т В.Х. Ургут тумани ҳудудида ушланиб, Тойлоқ туман ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.
Шунингдек, бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш бўйича олиб борилган тадбирлар давомида:
2025 йил 29 июнь куни соат 22:30 ларда, Самарқанд вилоят ИИБ “102” операторига, Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласида яшовчи, 2001 й.т. С.К. 26.06.2025-йил соат 17:00 ларда яшаш уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаётгани бўйича хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида, бедарак йўқолган фуқаро С.К. Жиззах вилояти ҳудудидан соғ-саломат топилиб, яшаш уйига қайтарилган.
Иштихон туман Шейхларкент маҳалласи яшовчи вояга етмаган 2011 й.т Ш.Б. 2025 йил 12 июль куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги бўйича олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Ш.Б. Тошкент шағар ҳудудида соғ-саломат топилиб, яшаш уйига қайтарилган.
2025 йил 14 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ “102” қисқа рақамига Иштихон туман Бўстон маҳалласида яшовчи 2007 й.т С.М. яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги бўйича хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида С.М. Иштихон шаҳри удудидан соғ-саломат топилиб, яшаш уйига қайтарилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати