25 Июл 2025 йил 1707

Сутка давомида 3 нафар қидирувдаги шахс ушланди ва 3 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб, оиласи бағрига қайтарилди

Вилоят ҳудудида олиб борилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар натижасида:

Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувда бўлган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбланиб қидирувда бўлган, Ургут тумани “Илонли” МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган А.А. Самарқанд шаҳар ҳудудида ушланди ва Самарқанд вилояти ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.

Каттақўрғон туман ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб қидирувда бўлган, Каттақўрғон тумани “Қорадарё” МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган Ҳ.А., Каттақўрғон тумани ҳудудида ушланди ва 7-сонли тергов хибсхонасига жойлаштирилди.

Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланиб қидирувда бўлган, Жомбой тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. Жомбой туман ҳудудида ушланди ва Тайлоқ туман ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.

Бедарак йўқолган шахсларни қидириш бўйича олиб борилган тадбирлар натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланган:

2025 йил 21 июль куни, соат 12:00 да, Самарқанд вилояти ИИБ “102” операторига Самарқанд шаҳар “Оқсарой” МФЙда яшовчи, 2007 йилда туғилган Б.Д. яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида Б.Д. Самарқанд шаҳрида соғ-саломат топилиб, ота-онасига топширилди. Унга нисбатан қидирув ишлари тўхтатилган.

2025 йил 12 июль куни, Пастдарғом тумани “Искандари” МФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган М.Э. яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб, бедарак йўқолган. Пастдарғом туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у туманнинг ўзида соғ-саломат топилган.

2025 йил 22 июль куни, вилоят ИИБ “102” рақамига Пастдарғом тумани “Маданий юриш” маҳалласида яшовчи, вояга етмаган, 2009 йилда туғилган Ш.И. яшаш уйидан соат 02:00 атрофида чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги ҳақида хабар берилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида у Пастдарғом тумани ҳудудида соғ-саломат топилиб, Пастдарғом туман прокуратурасига топширилган.

Text to speech