28 Июл 2025 йил 2310

Сутка давомида 3 нафар қидирувдаги шахс ушланди

Олиб борилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари натижасида, Нуробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандлари билан айбланиб, қидирувда бўлган Андижон вилояти Асака тумани Фидокор” МФЙда яшовчи 1996 й.т М.Й.Самарқанд тумани ҳудудида ушланиб, Нуробод туман ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.

ЖИБ Булунғур туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддаси 1-қисм ва 168-модда 3-қисми “б” банди билан айбланиб, қидирувда бўлган, Булунғур тумани Булунғурариқ МФЙда яшовчи,  1996 й.т Ж.С. Булунғур тумани ҳудудидан ушланиб, Самарқанд вилояти ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.

Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан, қидирилаётган, Ургут тумани Жартепа МФЙда яшовчи,  1994 й.т Н.Б. Самарқанд шаҳар ҳудудидан ушланиб, 7-сонли Тергов хибсхонасига жойлаштирилган.

Text to speech