26 Март 2024 йил
653
Тарихий ва маданий мерос объектларида самарали хизмат олиб борилмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари тарихий ва маданий мерос объектларида самарали хизмат олиб боришмоқда.
Яқинда мазкур хизмат ходимлари томонидан Полша фуқароси А.Пиотровичнинг пластик карточкаси, Қозоғистонлик Г.Кристианскийнинг қўл телефони, Испаниянинг Мадрид шаҳридан келган Гурсио Рубионинг шахсий буюмлари ҳамда Қирғизистонлик Ш.Кегезбаевнинг йўқотилган пул ҳамда пластик карталари топиб берилди.
Ходимлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат қилишда ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашда, қолаверса юртимиз имижини ошириш борасида ғайрат ва шижоат билан хизмат қилмоқдалар.