17 Феврал 2022 йил
1425
Тезликни меъёридан оширган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасига учради
2022 йил 17 февраль куни соат 01:45 да Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида, “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёридан ошириши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, йўл ўртасидаги ажратувчи бетон тўсиқнинг устидан ўтиб кетиб, қарама-қарши томондан ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, “Mercedes-Benz-320” русумли автомашина билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари тан жароҳатлари билан Самарқанд вилояти РШТЁИМ филиалига ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз!
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати