20 Октябр 2022 йил
636
“Tik Tok”да икки миллат орасига нифоқ солмоқчи бўлган шахс 15 суткага қамалди
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти хукукни химоя килувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Самарқанд вилояти, Самарқанд шахрида яшовчи, 1998 й.т. “А.А.” “Tik Tok” платформасида очган профили орқали қўшни давлат фуқароси билан ўзаро “BATL” қилиши натижасида, иккинчи тарафни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, икки миллат фуқаролари орасида нифоқ келтириб чиқаришга қаратилган ҳатти харакатларни содир қилгани аниқланган.
Ушбу сўзлар орқали содир этилган жанжал, тарафларнинг оммавий жанжали билан якунланиши, икки давлат фуқаролари орасига нифоқ солинишининг олди олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи TikTokkerга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.