27 Май 2025 йил
931
Тойлоқ тумани ИИБ шахсий таркиби билан "ходимларнинг ижтимоий ва шахсий масалалари бўйича" сайёр қабул ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев томонидан Тойлоқ тумани ИИБ шахсий таркиби билан "ходимларнинг ижтимоий ва шахсий масалалари бўйича" сайёр қабули ўтказилди.
Ходимлар хизмат олиб бориши давомида юзага келаётган муаммоли масалалар юзма-юз қабул давомида тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ходимларнинг хизматдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг оилавий тотувлигини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор вазифалар белгилаб олинди.