5 Сентябр 2023 йил 917

Тойлоқ тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Тойлоқ туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Ойбек Хўжамовни шахсий таркибга таништирди.Тайинловга қадар О.Хўжамов Пайариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Туман ИИБнинг олдинги раҳбари подполковник Шерзод Тоғаев бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech