8 Феврал 2022 йил 566

Тойлоқ туманида яшовчи Ж.Рахмоновнинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган видeомурожаати юзасидан

2021 йилнинг 09 ноябрь куни соат тахминан 23:20да Самарқанд тумани “Чумчуқли” маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган Р.Ж., ўзининг бошқарувида бўлган “ВАЗ-21063” русумли автомашинасини Тойлоқ тумани “Маъданият” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлида маст ҳолатда бошқариб бориб, бошқарувини йўқотиши натижасида, қатнов йўлининг 4-километрида, йўлнинг четки қисмида тўхтаб турган “SAMSUNG” русумли юк автомашинаси(экскаватор)ни орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

ЙТҲ натижасида “ВАЗ-21063” русумли автомашина ҳайдовчиси вафот этган.

Марҳумнинг қони суд-кимёвий текширувидан ўтказилганда, қонида -2,64% этил спирти топилганлиги ва этил спиртининг аниқланган ушбу миқдори, унинг ҳаётлик вақтида кучли даражадаги мастлик ҳолати бўлганлигини кўрсатган.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишида “SAMSUNG” русумли юк автомашинаси (экскаватор) ҳайдовчиси ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Мурожаатда марҳумнинг укаси Рахмонов Жахонгир бирор марта терговга жалб қилинмаганлиги билдирган. Мурожаатчининг ушбу важи асоссиз. Фуқаро Ж.Рахмонов 2021 йилнинг 19 ноябрь куни жиноят иши доирасида жабрланувчи сифатида жалб қилиниб, ҳолат юзасидан сўроқ қилинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech