Тозалик, орасталик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-саришталик бор жойда қут-барака бўлади
Тозалик, орасталик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-саришталик бор жойда қут-барака бўлади.
Республикамиз миқиёсида “Маҳалла обод-юрт обод” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам хайрихоҳлик билан иштирок этди.
Шу азиз юрт барчамизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади, деган ташаббус билан дарахтлар оқланиб, гул кўчатлари ўтқазилди. Бошқарма ҳудиди ва унга туташ жойлар супурилиб, теварак-атроф маиший чиқиндилардан тозаланди.
Ҳашар барчани аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ила бунёдкорликка чорлади. Диёримизнинг ҳар қарич ери, унган ҳар бир гулу гиёҳ, дарахтлар инсонлар учун қадрлилиги, юрт ободлиги-кўнгил ободлигининг ифодаси эканлиги ҳашар доирасида намоён бўлди.