26 Ноябр 2022 йил 963

Тожикистон Республикаси ИИВ делегацияси Самарқанд вилояти ИИБ фаолияти билан танишди

Хабар берганимиздек, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Самарқандда бўлиб, соҳага доир ўзаро истиқболли ҳамкорликни ривожлантириш, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш борасидаги муҳим ҳужжатларни имзолашди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасидаги шароитлар, ички ишлар органларининг махсус-техника ҳамда куч ва воситалари билан танишдилар. Бошқарманинг ситуацион марказидаги замонавий қулайликлар меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Ўзаро тажрибалар ўртоқлашилди. Кўҳна ва боқий шаҳар Самарқандда аҳоли хавфсизлиги ва осуда ҳаётини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, нуфузли халқаро анжуманларда юксак даражадаги хизматлар эътироф этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech