Самарқанд шаҳрида фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудида тунги вақтда аҳоли осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида, кўнгилочар дам олиш мажмуалари, меҳмонхоналар, сайёҳлик объектлари ва талабалар турар жойларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, мазкур масканларда хавфсизликни таъминлаш масаласи ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Тунги хизматга жалб этилган масъул ходимларнинг фаолияти ҳамда улар томонидан ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликни олдини олиш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати