17 Сентябр 2025 йил 46

Самарқанд шаҳар ҳудудида фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудида тунги вақтда аҳоли осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, кўнгилочар дам олиш мажмуалари, меҳмонхоналар, сайёҳлик объектлари ва умумий овқатланиш жойларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. 

Шунингдек, мактабларда хавфсизликни таъминлаш масаласи ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилиб,  аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. 

Шунингдек,  1-сонли Ҳуқуқ тартибот масканида тунги хизматга жалб этилган масъул ходимларнинг фаолияти ҳамда улар томонидан ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech