Самарқанд Давлат университетида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов иштирокида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида, юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, мамлакат ривожига уларнинг қўшаётган ҳиссаси, бугунги ёшларнинг янада ташаббускор ва фидоий бўлиши лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушмаслиги ҳамда гиёҳвандлик ва психотроп моддалари муомаласи билан боғлиқ салбий ҳолатларга йўл қўймаслик лозимлиги таъкидланди.
Учрашув давомида аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда ўз тенгдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ талаба-ёшларга, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан кўмак берувчи “Қалқон” жамоаси аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар билан ишлаш борасида келгусидаги режалар белгиланиб, улар томонидан илгари сурилган илғор таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.