16 Май 2025 йил
129
Ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича Булунғур туманида манзилли ўрганишлар олиб борилди
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Булунғур тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Бошқарма бошлиғи янгидан қад ростлаган 10-сонли ҳуқуқ тартибот масканида бўлиб, бу ерда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Масканнинг барча шахсий таркиби билан суҳбатлашиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда тасдиқланган йўл харитаси ижроси юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилуувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишни ташкил этиши юзасидан кўрсатмалар берилди.